Хитойнинг “Тяньвэнь-1” илмий текшириш зонди 400 миллион километрдан ортиқ масофани босиб ўтди. У бир ойдан кейин Марс орбитасига етиб боради.
Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлигига таяниб "hudud24.uz" хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ушбу аппарат ўтган йилнинг ўрталарига фазога кўтарилган. Маълумотларга кўра, ҳозирча ушбу қурилманинг борт тизими яхши ишлаб турибди. Яна етмиш миллион километрдан сўнг у манзилга етиб боради.
"Зонд ҳозирда шиддат билан Қуёшдан узоқлашиб бормоқда, дейди “Тяньвэнь-1” лойиҳаси раҳбари ўринбосари Ли Женкай. — Ҳозир ерга нисбатан унинг тезлиги сониясига 22 километрни ташкил қилмоқда".
Тадқиқот дастурига кўра, “Тяньвэнь-1” модуль ажралиб чиқиб, Марс сиртига қўнганидан кейин яна 3 ой давомида фаолият кўрсатади. Бу вақт мобайнида сайёранинг геологик тавсифи, ундаги муз қатлами ва бошқа зарур илмий изланишлар амалга оширилади.
Уларнинг таъкидлашича, янги турдаги қуроллар, айниқса, учувчисиз учиш аппаратлари оммавий қўлланилаётган шароитда ҳам Т-72 ўзининг жанговар самарадорлигини сақлаб қолмоқда.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.