Хитой ҳукумати коронавируснинг янги тўлқинини тўхтата олмайди

Хитой ҳукумати коронавируснинг янги тўлқинини тўхтата олмайди

Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Хитойда коронавируснинг янги ҳолатлари сони янги эпидемиянинг олдини олиш чораларига қарамай ўсишда давом этмоқда.

Вазирлик маълумотларига кўра, якшанба куни мамлакатда 98 та янги ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 43 нафари чет элдан келган, 55 нафари эса Цзянсу, Хунань, Хубэй, Шаньдун, Хэнань, Хайнань, Юньнань ва Пекин провинцияларида юқтирилган. Мутахассислар инфекцияларнинг кўпайишини дельта штаммининг тарқалиши билан изоҳлайдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!