Хитой ҳукумати App Store'дан Қуръон электрон дастурини ўчиртириб ташлади

Хитой ҳукумати App Store'дан  Қуръон электрон дастурини  ўчиртириб ташлади

Хитой ҳукумати App Store'даги машҳур Қуръон мутолааси дастурини ўчиртириб ташлади.

Бутун дунё бўйича очиқ бўлган Quran Majeed App Store'да 150 мингдан ошиқ изоҳ ва шарҳларга эга. Lenta.ru нашрининг келтиришича, Apple компанияси ХХР расмийларининг "ноқонуний диний матнлар киритилиши" бўйича сўровига асосан дастурга рухсатни беркитиб қўйган.

Расмий Пекин вазиятга изоҳ беришдан бош тортди. Apple'дагилар эса ҳукумат позициясини маъқулламаслигига қарамай, маҳаллий қонунларга риоя қилишга мажбур эканликларини айтиб ўтдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!