Хитой асирга олинган ҳиндистонлик ҳарбийларни қўйиб юборди

Хитой асирга олинган ҳиндистонлик ҳарбийларни қўйиб юборди

Маълум қилинишича, ҳинд ҳарбийлари 18 июндаги музокаралардан кейин қўйиб юборилган.

Барча асирлар, жумладан подполковник ва уч майор уйларига қайтган. Таъкидланишича, можаро вақтида ҳинд ҳарбийларидан ҳеч ким бедарак йўқолмаган.

16 июнга ўтар кечаси Ҳиндистон-Хитой чегарасида икки давлат ҳарбийлари ўртасида тўқнашув юз берган. Унинг оқибатида ҳиндистонлик 20 ҳарбий ҳалок бўлган, 76 нафари яраланган. Таъкидланишича, 45 йил ичида ушбу ҳудудда биринчи марта ҳарбийлар ҳалок бўлган. 

Ҳинд ОАВда можаро вақтида хитойлик ҳарбийлар ҳам йўқотишларга учрагани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган. Бироқ Хитойнинг ўзи бу борада расмий маълумотлар бермаган.

Можародан кейин Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди зарурат юзага келса, мамлакат Хитойга зарба беришга тайёрлигини маълум қилган.

18 июнда Reuters ахборот агентлиги ҳинд ҳарбий машиналарининг катта колоннаси тўқнашув юз берган Галван водийсига йўналаётгани суратини эълон қилган.

Ўз навбатида Пекин қўшни давлат ҳарбийлари келишувларни бузиб, чегарани кесиб ўтишгани ва хитойлик ҳарбийларга ҳужум қилишганини маълум қилиб, можарода Ҳиндистон томонини айблаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!