Хитой АҚШнинг энг йирик кредитори бўлишдан тўхтади. Хитой бу ўринни 2008 йилдан бери эгаллаб келаётган эди.
Бу ҳақда пайшанба куни АҚШ Молия вазирлиги маълум қилди. Эълон қилинган маълумотларга кўра, июнь ойида Япония АҚШнинг 1,222 трлн долларлик давлат облигацияларига (трежерис) эгалик қилиб турган бир пайтда, Хитойда эса бу 1,112 трлн долларни ташкил этган. Жами ҳисоблаганда, АҚШнинг ташқи қарзи 6,636 трлн долларни ташкил этиб, нисбатан бу кўрсаткич май ойида 6,539 трлн доллар бўлган, холос. Яъни АҚШнинг давлат қимматли қоғозлари хавфсиз бошпана сифатида талаб қилинишда давом этган.
Хитой биринчи марта 2008 йил сентябрь ойида Американинг энг йирик қарз берувчиси сифатида Японияни ортда қолдирган эди. Бугун АҚШ қарзларининг катта қисми (20 трлн АҚШ долларидан кўпроқ) америкаликларнинг ўзларида, шу жумладан, штатларда ва маҳаллий ҳукуматларда, банкларда, пенсия жамғармаларида бўлиб, мамлакат ичидаги бошқа институционал ҳамда чакана инвесторларга тегишли.
Шунингдек, Хитойга тегишли Гонконг ҳам АҚШнинг 215 миллиард доллар давлат қарзларини ушловчи асосий инвесторларидандир.
АҚШ Молия вазирлиги маълумотларига кўра, Россия 2019 йил июнь ойида АҚШ облигацияларига инвестицияларни 1,17 миллиарддан, 10,8 миллиард долларга камайтирди ва 2010 йилда бу деярли 180 миллиард долларни ташкил қилган.
Интернет ижтимоий тармоқларида Бешариқ туманида “ёввойи” кимса пайдо бўлгани ва аёллар, болaларга ташланиб қолаётганлиги ҳақида тарқалган хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.
1 августдан бошлаб АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Корея ва Ҳиндистондан олиб кириладиган маҳсулотларга янги бож тўловлари жорий этилишини эълон қилди. Унда икки давлатга турлича ёндашув намоён бўлди.