Хитой аҳолисининг 21,1 фоизини 60 ёшдан ошганлар ташкил қилади
Расмий ҳисоботга кўра, Хитойнинг 60 ва ундан катта ёшдаги аҳолиси 2023 йилда қарийб 297 миллион кишига етди, бу мамлакат умумий аҳолисининг 21,1 фоизини ташкил қилади. Бу ҳақда Синхуа хабар бермоқда .
Фуқаролик ишлари вазирлиги ва Хитойнинг қариш бўйича миллий қўмитаси томонидан биргаликда эълон қилинган ҳисоботда 65 ва ундан катта ёшдагилар сони 216,76 миллионга етган, бу умумий аҳолининг 15,4 фоизини ташкил этгани айтилади.
Ҳисоботда таъкидланишича, Хитойда пенсия суғуртаси қамрови кенгайишда давом этмоқда. 2023 йил охирига келиб, мамлакат бўйлаб базавий пенсия суғуртасида қатнашувчилар сони ўтган йил охирига нисбатан 13,36 миллион кишига кўпайиб, 1,066 миллиард кишига етди.
Хитой шаҳарлардаги турар-жой жамоаларини ривожлантирмоқда ва кексалар учун уйда парваришлаш хизматларини кенгайтирмоқда. 2023 йил охирига келиб, 150 та пилот ҳудудда 3476 та қулай турар-жойлар барпо этилди, улар қарийб 64,55 миллион нафар кексаларга хизмат кўрсатади.
2023 йил охирига келиб, Хитойда 7881 та кенг қамровли тиббий ва қарияларни парвариш қилиш муассасалари мавжуд эди.