Хайрият! Яна икки киши коронавирусни енгди

Хайрият! Яна икки киши коронавирусни енгди

Украина пойтахти мери Виталий Кличконинг айтишича, Киевнинг икки фуқароси коронавирус инфекциясидан даволанди, улар аллақачон шифохонадан чиқарилишди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Украинада 418 киши коронавирус инфекциясини юқтирган, тўққизта ўлим қайд этилган.

Кличко, шунингдек, ҳозирги кунга қадар Киевда 82 кишига коронавирус ташхиси қўйилганлигини айтди. Сўнгги 24 соат ичида пойтахтда саккизта инфекция ҳолати тасдиқланди, улар орасида шифокор ҳам бор.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!