Хавфли қотилни озод қилишди. Негалигини биласизми?

Хавфли қотилни озод қилишди. Негалигини биласизми?

Луцк колониясида "бўш жой йўқлиги" сабабли ўспиринни ўлдиришда айбланган жиноятчи озод этилди.

Украина Бош прокурорининг ўринбосари Евгений Енин ўзининг Facebook”даги саҳифасида хавфли жиноятчи озод қилинишининг ягона сабаби ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига қараганда, болакайнинг ота-онаси фарзанднинг қотилига айланган жиноятчини қамалган бўлишига қарамасдан кўчада сайр қилиб юрган ҳолатда кўришган ва зудлик билан полицияга мурожаат қилишган. У ерда аниқланишича эса маҳкум бўш жой йўқлиги сабаб озод этилган.

Прокуратура аралашувидан сўнг жиноятчига Украинанинг Херсон туманидаги Торецкая ахлоқ тузатиш колониясида "бош" жой топилган. Барча вилоят прокуратураларига озодликдан маҳрум этиш ва қамоқ жазосини ўташ бўйича қонунга риоя қилиш ҳолатини текшириш топширилган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!