Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо Испания Суперкубоги финалида «Барселона»га қарши кечган баҳсдан сўнг (2:3) ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, жамоа майдонда юқори даражадаги муносабат ва ўзини аямаган ҳолда ҳаракат қилган.
«Жамоа аъло даражадаги муносабат ва катта фидойилик кўрсатди. Тўпсиз қолган пайтларда сабр қилишимиз, барқарорлик ва ишонч сақлашимиз кераклигини билардим. Илк 30 дақиқа ичида рақибга деярли ҳеч қандай имконият бермадик. Қисқа вақт ичида жуда кўп воқеалар содир бўлди. Иккинчи таймда Винисиус орқали чап қанотдан яхши ҳужумлар ташкил қилдик. Қайтарилган зарбадан кейин гол ўтказиб юбордик ва ҳисоб 3:2 бўлди. Шунга қарамай, ҳисобни тенглаштириш учун имкониятлар бўлишига ишондим. Афсуски, пенальтилар сериясига олиб бориш учун аниқлик етишмади», — деди Алонсо.
Шунингдек, у жамоанинг жисмоний ҳолати ва жароҳатлар барқарор ўйин кўрсатишга халақит бераётганини ҳам қайд этди.
«Учрашув охирида ҳал қилувчи штурм учун кучимиз бор эди. Аммо жисмоний ҳолат ва жароҳатлар юкламани тенг тақсимлашга ва барқарорликка эришишимизга тўсқинлик қилмоқда», — деди мураббий.
Шунингдек, Хаби Алонсо финал баҳсининг 82-дақиқасида Винисиус Жуниорнинг алмаштирилиши ҳақида ҳам изоҳ берди.
«Винисиус жуда яхши ўйнади. У чарчоқ ва мушак тортишиши сабабли ўзи алмаштиришни сўради. Шунга қарамай, у доимий равишда рақиб учун хавф солди ва ҳужумда кўп муаммолар туғдирди. Унинг голи жуда чиройли чиқди. Ҳозир энг муҳими — футболчиларнинг сафга қайтиши», — деди Алонсо.
Алонсо Мбаппе ўйинини ҳам баҳолади
«Реал» устози финалда жароҳатдан кейин илк бор майдонга тушган Килиан Мбаппе ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
«Биз уни учинчи голни ўтказиб юборишимиздан олдин ҳам майдонга туширишни режалаштирган эдик. Қолган 15–20 дақиқа ичида унинг ёрдамида чизиқлар орасида ўйнаб, бўш ҳудудларни топишни истадик. У ўйинни бошидан бошлаш учун керакли интенсивликка тайёр эмас эди, шунинг учун захирадан чиқиб ўйинни кучайтирувчи футболчи сифатида фойдаландик», — деди Алонсо «Реал»нинг расмий сайтига.
Франциялик ҳужумчи 76-дақиқада майдонга тушди ва ушбу финал унга жароҳатдан кейинги илк учрашув бўлди.
Маълумот учун, «Барселона» ушбу ғалаба орқали Испания Суперкубогини тарихда 16-марта қўлга киритди ва рекордни янгилади. «Реал» эса мусобақада 13 марта зафар қучган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов CIES версиясига кўра 23 ёшгача бўлган энг яхши футболчилар рўйхатига киритилди.
2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.