Wildberries омборларини бир қисмини Ўзбекистонга кўчириши мумкин

Wildberries омборларини бир қисмини Ўзбекистонга кўчириши мумкин

Россиялик Wildberries маркетплейси узоқ муддат сақланадиган товарлар омборларининг бир қисмини Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусга кўчираётгани маълум қилинди. Қарор Россиядаги логистика марказларига дронлар ҳужумидан кейин қабул қилинган.

Компания Ўзбекистонда мавжуд омбор инфратузилмасини сезиларли даражада кенгайтиришни режалаштиряпти. Бундан олдин WB Ўзбекистонда Марказий Осиё логистика хабини ташкил этиши ва инфратузилмага 300 миллион доллардан ортиқ инвестиция киритиши ҳақида хабар қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар