Владимир Норов Буюк Британия элчисини қабул қилди

Владимир Норов Буюк Британия элчисини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Тим Торлотни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, таълим ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, инновациялар, энергетика, “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш каби йўналишлардаги алоқаларни кенгайтириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Элчи Буюк Британия ҳукумати мамлакатимизда сўнги йилларда жамиятнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб қувватлашини таъкидлади.

Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди. Буюк Британия ҳукуматининг томонидан Афғонистон мавзуси бўйича Ўзбекистон томони билан икки томонлама маслаҳатлашувларни давом эттиришдан манфаатдорлиги маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон ТИВ Озарбайжоннинг Лондондаги элчихонасига қилинган ҳужум бўйича баёнот берган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!