Владимир Жириновский: Россия ва Ғарб Украинани бўлиб олади

Владимир Жириновский: Россия ва Ғарб Украинани бўлиб олади

Украина ҳозирги чегараларида қолмайди, унинг ҳудудини Россия ва Ғарб бўлиб олади. ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский Думанинг Украина томонидан ҳарбий хавф ортиб бораётгани билан боғлиқ қарори муҳокамаси давомида шундай фикр билдирди, дея хабар беради «MK.ru».

«Гап Украинани бўлиб олиш ҳақида кетмоқда. Мамлакатнинг сўл қирғоқ томони Россияга ўтади, ўнг қирғоқ эса Ғарб таъсирида қолади ва Евроиттифоқ ҳамда НАТОга кириши мумкин», — таъкидлади Жириновский.

ЛДПР етакчисига кўра, нафақат Донбасс, балки бутун шарқий Украина Россия измида бўлиши лозим.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!