Видеофакт! "Озодлик" Жаҳонгир Ортиқхўжаевга туҳмат қиляптими?

Видеофакт! "Озодлик" Жаҳонгир Ортиқхўжаевга туҳмат қиляптими?

Олдинроқ интернет сайтларида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг мирободлик шикоятчилар билан учрашгани ҳамда қўпол гаплар айтгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати бунга қуйидагича муносабат билдирди.

"Аниқ факт ва далилларга таянмаган, маълумотни контекстдан юлган холда тўлиқ бермайдиган, ёлғон ахборот тарқатувчи ОАВ аҳолининг бирор муаммосини қанчалик ҳал қила олади?

Баъзи хорижий ОАВларининг асл мақсади хақида ўйланиб кўрайлик: мақсад - дунёда Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва уларнинг самараларини кўрсатишми ёки мамлакатимизнинг имиджи, нуфузини тушуришми?

Наҳот жамоатчилик хорижнинг ОАВлари давлатимиз сиёсати, ҳукуматимиз ва ҳокимликлар томонидан олиб борилаётган ишларни нохолис ёритаётганини ҳамон сезмаган? 

Аҳолининг муаммо ва мурожаатларини ўрганиш, ҳал қилиш мақсадида мамлакатимиз миқиёсида Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхоналари ташкил этилган, Бош вазир, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Шунингдек, заруратга кўра, шаҳар ҳокими аҳоли билан режадан ташқари ҳам учрашувлар ўтказади. 

Шундай учрашувлардан бири Миробод туман … аҳолиси вакиллари билан бўлиб ўтган. Бу учрашув қандай бошланган, унда нималар ҳақида сўз юритилган ва мулоқотнинг қайси қисмини Озодлик  эълон қилган?"


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!