Венесуэлада хантавирус билан касалланган уч киши вафот этди
Венесуэла Соғлиқни сақлаш вазирлиги хантавирус ташхиси қўйилган уч беморнинг ўлими ҳақида хабар берди.
Бу ҳақда вазирлик ижтимоий тармоқлардаги баёнотида эълон қилди.
"Биз Ансоатеги штатида ҳантавирус ташхиси қўйилган уч беморнинг фожиали ўлими ҳақида хабар бермоқдамиз. Вирус қишлоқ хўжалиги ҳудудларида кемирувчилар томонидан, асосан ёпиқ жойларда сийдик, нажас ёки сўлакни нафас олиш орқали юқади. Мамлакатимизда одамдан одамга юқиши ҳақида илмий далиллар йўқ”, дейилади баёнотда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
