Коронавирус билан касалланган Буюк Британияда яшовчи аёл жонлантириш бўлимидан видео жўнатди, унда у ўз оиласи ва ҳамкасбларини касалликнинг хавфи тўғрисида огоҳлантириб, саломатликларига эҳтиёт бўлишларини сўради.
"Daily Mail" нашрига берган интервьюсида 39 ёшли Тара Жейн Лангстоннинг сўзларига кўра, у беш кун давомида ўзини ёмон ҳис қилган. Аввал шифокорлар унга ўпка инфекцияси, сўнгра пневмония ташхисини қўйишган. Шифокорлар беморга антибиотиклар, шунингдек, парацетамол ва ибупрофен буюрдилар, бу, аёлнинг сўзларига кўра, унинг аҳволини ёмонлаштирди. Бир неча кундан кейин тест натижалари аниқланди – аёл коронавирусга чалинганди. Кейин Лангстоннинг аҳволи ёмонлашди ва у махсус ускунага уланиши керак эди.
Аёлнинг хонасида йўталиб, оғир нафас олаётганини видеога олишди. Унинг сўзларига кўра, ўзини ўпкасига шиша қуйилган каби ҳис қилади ва ҳар бир нафас "жанг"га айланади.
Лангстон барча чекувчиларни ёмон одатдан воз кечишга ундади, чунки улар "ҳали ҳам ўпкасига муҳтож".
"Илтимос, тақдирингизни хароб қилманг. Буни жиддий айтаман. Агар бу ерга келсангиз, ҳамма даҳшатлар бошингизга тушади", деб огоҳлантиради у.
Нашрга берган интервюсида, бемор пандемия пайтида карантинга риоя қилиш жуда муҳим эканлигини таъкидлади ва спорт залига ҳамда бошқа гавжум жойларга бормасликни маслаҳат берди. Шунингдек, у ҳамшираларнинг ишини юқори баҳолади.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.