2026 йил 1 январ ҳолатига, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 66,3 млрд долларни ташкил қилди. Захиралар қиймати декабр ойида 5,1 млрд долларга кўпайган. Бу ҳақда Марказий банк тақдим қилган ҳисоботда келтирилган.
Ўтган ой давомида захираларнинг валюта қисми 829 млн долларга ошган бўлса, олтин қисмининг қиймати 4,2 млрд долларга ошиб, 55 млрд долларгача кўпайган. Захиралар таркибида олтиннинг физик ҳажми ҳам 12,2 млн троя унциядан 12,6 млн троя унцияга етган.
Умуман олганда, 2025 йил давомида Ўзбекистоннинг захира активлари 25,1 млрд долларга кўпайди. Катта ўсиш халқаро бозорда олтин нархларининг қимматлашиши фонида юз берди. Жаҳон савдосида ноаниқликлар, АҚШ Федерал резерв тизимининг мустақиллиги атрофидаги хавотирлар ва Қўшма Штатларнинг фискал барқарорлигига доир шубҳалар кучайгани сабаб октябр ойида нархлар 4000 доллардан ошди. Декабр ойига келиб эса қимматбаҳо металл баҳоси 4500 доллардан ҳам кўтарилди. Олтин 2025 йилда 70 фоизга қумматлашди, бу – охирги 46 йил ичидаги энг катта ўсиш.
Бундан ташқари, Марказий банк томонидан харид қилинган қимматли қоғозларнинг қиймати йил давомида 102 млн доллардан 1 млрд 532 млн долларгача кўпайди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.