Ўзбекистонликлар Умра зиёратини ўтамоқда

Ўзбекистонликлар Умра зиёратини ўтамоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан жорий йилдан эътиборан Ўзбекистондан муборак Умра ибодатларини адо этиш учун борадиган фуқароларимизнинг сони ҳақида чекловлар олиб ташланганлиги, борувчилар энди аввалгидек йилнинг баҳор фаслида ёки Рамазон ойидагина эмас, балки бутун йил давомида адо этишлари белгиланди.

ЎзА хабарига кўра, бугун Ўзбекистондан муборак Умра сафарига борган зиёратчилар Мадинаи Мунаввара шаҳрида 5 юлдузли Pullman Zamzam Madina Hotel меҳмонхонаси ва Маккаи Мукаррама шаҳрида 4 юлдузли Al Kiswah Hotel Towers меҳмонхоналарида истиқомат қилмоқда. Зиёратчиларга тажрибали ишчи гуруҳи, малакали шифокорлар ҳамда Ўзбекистондан борган моҳир ошпазлар хизмат кўрсатмоқда.

Илгарилари зиёратчилар ўзлари учун ажратилган соатни кутиб, ошхоналарда навбат билан овқат олишар ва анча қийинчиликларга дуч келар эди.

Ушбу меҳмонхоналар икки Ҳарамга ҳам жуда яқин жойда жойлашган. Зиёратчиларни Ҳарами шарифга олиб бориш учун куну тун энг сўнгги русумдаги микроавтобуслар ташкил қилинганлиги ўз навбатида зиёратчиларни беш вақт намозларини Ҳарами шарифда ўқиши учун имкон беради.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!