Ўзбекистонда оммавий эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланади

Ўзбекистонда оммавий эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланади

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёнига тайёргарлик ишлари охирига етказилмоқда. Шу муносабат билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати  раҳбари ўринбосари Нурмат Атабеков ССВ Матбуот хизматига мазкур жараёнларнинг бориши ҳақида маълумот берди.

—  Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирлари 2021 йилнинг 1 апрелидан бошланади, — деди Нурмат Атабеков. —  Биринчи галда 65 ёшдан юқори ёшда бўлган шахслар ва тиббиёт ходимлари эмланиши режалаштирилмоқда. 

Албатта, бунда тиббиёт ходимларининг барчаси эмас, айнан коронавирус касаллигига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлиш орқали касалликни юқтириб олиш эҳтимоли юқори бўлган тиббиёт ходимлар, хусусан:

❗️Коронавирусни даволашга ихтисослашган махсус шифохоналар;
❗️Тез тиббий ёрдам тизими;
❗️Шошилинч тиббий ёрдам тизими;
❗️Юқумли касалликлар шифохоналари;
❗️Коронавирус ташҳисоти лабораториялари;
❗️Бирламчи бўғин, амбулатория ва поликлиника хизмати ходимлари эмланиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!