Президент Шавкат Мирзиёев 9 декабр куни Халқаро автомобил федерациясининг (FIA) Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Бош ассамблеясида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган ушбу нуфузли ташкилот президенти Муҳаммад бин Сулайм бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда делегация таркибида FIA Сенати президенти Кармело Санс де Баррос ҳамда мобиллик ва туризм бўйича вице-президенти Тим Ширман ҳам иштирок этди.
Автоспортни тартибга солувчи ва йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб қилувчи ушбу глобал ташкилот билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Мамлакатимизда автомобил спортининг картингдан тортиб, то «Формула» пойгаларигача бўлган барча йўналишларини ривожлантиришда яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди.
FIA университетининг имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўзбекистонлик пойгачилар, картинг ҳайдовчилари, муҳандислар, конструктор ва механикларни тайёрлаш, Ўзбекистонда замонавий автоспорт инфратузилмасини яратиш, пиёда ва транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш дастурларини амалга оширишга кўмаклашиш ҳамда мазкур халқаро ташкилот шафелигида халқаро мусобақалар, аввало, «Формула-1» босқичларини ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида давлат раҳбари FIA билан ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистонда автоспортни халқаро стандартларга мувофиқ оммалаштиришга қўшган катта шахсий ҳиссаси учун FIA раҳбарига давлатимизнинг юксак мукофоти – «Дўстлик» орденини топширди.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон 2019 йилдан буён федерациянинг фаол аъзоси ҳисобланади. Ўтган йили Самарқандда FIA 120 йиллигига бағишланган навбатдан ташқари Бош ассамблеяси бўлиб ўтган эди. Бу йилги тадбир доирасида 12 декабрь куни «Humo Arena» мажмуасида юқори мартабали хорижий меҳмонлар ва чемпион пойгачилар иштирокида энг намунали спортчилар ва жамоаларни тақдирлаш маросими ўтказилади.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Тошкентда тирбандлик одатий ҳолга айланиб, 7-8 баллга етгани бежиз эмас. Бунинг асосий сабаби - ҳаракатни бошқаришнинг ягона тизими йўқлиги. Узоқ вақт давомида ҳаракатни тартибга солиш, светофорлар ва жамоат транспорти тарқоқ бўлганлиги ҳам юкламанинг ошишига олиб келган асосий сабаблардан биридир.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Гуруҳ босқичи учрашувлари давомида иштирокчилар бошқа шаҳарларга махсус чартер рейслари орқали етиб бориб, ўйин якунлангач ўз базасига қайтиб келишади.
Марказий банк шуни маълум қиладики, “Humans companies” АЖ ва “Octagram” АЖ ташкилотлари ўртасида 2025 йил 10 апрелда 32-сонли шартнома имзоланган бўлиб, унга мувофиқ, Humans агент сифатида ўз мижозларига тўлов хизматларини (тўлов ва P2P пул ўтказмалари) етказиб беришни бошлаган.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгунинг айтишича, Еврoпа, Лотин Америкаси, Яқин Шарқ ва Осиё–Тинч океани минтақасида хавфсизлик вазияти ёмонлашмоқда.
АҚШда миграция рейдлари ҳақида хабар тарқатадиган ICEBlock иловасининг яратувчиси Жошуа Аарон Трамп маъмуриятини судга берди. Унинг айтишича, ҳукумат Apple’ни иловани App Store’дан олиб ташлашга босим ўтказган ва бу сўз эркинлигини бузишдир.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.