Ўзбекистонда давлат божи ставкалари ўзгартирилди

Ўзбекистонда давлат божи ставкалари ўзгартирилди

Ҳукуматнинг 2018 йил 17 июлдаги қарори билан Давлат божи ставкаларига ўзгартиришлар киритилди.
 
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган аризалардан қуйидаги миқдорларда бож ундирилади:
 
мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 4 фоизи (олдин – 2 фоиз) миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари (олдин – 50 фоиз) кўп бўлмаган миқдорда;
 
никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан - энг кам иш ҳақининг 2 баравари (олдин – 50 фоиз) миқдорида;
 
такрорий никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан - энг кам иш ҳақининг 4 баравари (олдин – 120 фоиз) миқдорида;
 
уй-жойларни ижарага олиш шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаларидан, ворисликни қабул қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги, хатланган мулкни қайтариб бериш тўғрисидаги ва мулкка оид бўлмаган тусдаги (ёки баҳоланмайдиган) бошқа даъво аризаларидан - энг кам иш ҳақининг 2 баравари (олдин – 50 фоиз) миқдорида;
 
алоҳида кўриладиган ишлар бўйича ариза (шикоят)лардан - энг кам иш ҳақининг 1 баравари (олдин – 10 фоиз) миқдорида.
 
Иқтисодий судларга киритиладиган мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи (олдин – 1 фоиз) миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда бож ундирилади.

Manba: qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!