Ўзбекистон - Тожикистон чегарасида янги назорат-ўтказиш пунктлари иш бошлайди

Ўзбекистон - Тожикистон чегарасида янги назорат-ўтказиш пунктлари иш бошлайди

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида янги назорат-ўтказиш пунктлари очилиши тўғрисидаги келишувга ўтган йилнинг август ойида Имомали Раҳмоннинг давлат ташрифи ва Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар давомида эришилганди, деб хабар бермоқда Азия-Плюс агентлиги.

Яқин вақт ичида Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида янги назорат-ўтказиш пункти иш бошлайди - Боботоғ . Боботоғ назорат-ўтказиш пункти халқаро мақомга эга бўлмайди, ундан икки мамлакат фуқаролари, шунингдек, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларига тегишли транспорт воситалари ўтказилади, дея таъкидлайди нашр.

Янги назорат-ўтказиш пункти кундузги вақтда ишлайди. Шунингдек, қайд этилишича, Тожикистон ва Ўзбекистон чегара идоралари икки давлат чегарасида янги назорат-ўтказиш пунктларини очиш бўйича масалани ўрганиб чиқмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилда икки давлат чегарасида 3 тадан 15 тагача янги назорат-ўтказиш пункти очилиши мумкин.
Янги назорат-ўтказиш пунктлари Тожикистон ва Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудлари аҳолиси ўртасидаги алоқаларни янада барқарор ривожлантиришга хизмат қилади, давлатлар чегарасидаги бошқа назорат-ўтказиш пунктларида навбатлар оқимини камайтиради.

2002 йилда имзоланган ҳукуматлараро битимга мувофиқ, Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасида 16 та назорат-ўтказиш пункти ташкил этилган, шу жумладан, 9 таси халқаро мақомга эга.

Кўплаб назорат-ўтказиш пунктлари 2000-йиллар ўрталарида икки томонлама муносабатларнинг кескинлашиши ортидан билан ёпилган ва ўтган йилнинг бошига қадар фақат иккита назорат-ўтказиш пункти тўлақонли фаолият юритган: бири Турсунзода-Сариосиё йўналиши бўйича, иккинчиси эса Бўстон-Бекобод йўналишида.

Ўтган йил март ойида Душанбега Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи олдидан 16 та назорат-ўтказиш пункти тўлиқ ишга тушди.
Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!