Ўзбекистон Мудофаа вазири ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов бошчилигидаги ҳарбий делегация АҚШга ташриф буюрди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълумотига кўра, ташриф доирасида 9 сентябрь куни генерал-майор Азизбек Икрамов АҚШ Миллий мудофаа университети президенти, вице-адмирал Фриц Ругге билан учрашган. Ўзаро мулоқот мобайнида олий бўғин офицер кадрларини тайёрлаш, шунингдек, ҳарбий тадқиқотлар ўтказиш борасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидлаб ўтилган.
Томонлар кенг кўламли масалалар ва АҚШ Миллий мудофаа университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўналишлари бўйича фикр алмашганлар.
Делегацияси вакиллари Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё Стратегик тадқиқотлар маркази (NESA) директори, истеъфодаги генерал-лейтенант Томас Вульф билан учрашган. Томонлар минтақавий хавфсизлик соҳасида тадқиқотлар ўтказиш масалалари бўйича ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан ўзаро манфаатдор эканликлари таъкидлаб ўтишган.
10 сентябрь куни Миссисипи штатидан АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли, шунингдек, АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили Амер Латиф билан учрашувлар бўлиб ўтган. Ўзаро мулоқот давомида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш йўналишлари бўйича фикр алмашган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.