Ўзбекистон мева ва сабзавотларини кўпроқ қаерга сотяпти?

Ўзбекистон мева ва сабзавотларини кўпроқ қаерга сотяпти?

2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон 655 миллион АҚШ долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.

Ўзбекистон 2022 йилнинг 8 ойида энг кўп мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 483 минг тонна;

Россия – 314 минг тонна;

Қирғизистон – 109 минг тонна;

Хитой – 58 минг тонна;

Афғонистон – 25 минг тонна;

Беларусь – 17,4 минг тонна;

Тожикистон – 16,1 минг тонна;

Покистон – 15,6 минг тонна;

Шунингдек, Туркия (9,3 минг тонна), Эрон (9 минг тонна), Грузия (5,9 минг тонна), Украина (5,8 минг тонна), Озарбайжон (4,8 минг тонна), БАА (3,6 минг тонна) ва Германия (2,4 минг тонна) ўзбек мева-сабзавотлари харидорлари бўлишган.

Статистика қўмитаси, шунингдек, 2022 йилнинг январь-август ойларида хорижга мева ва сабзавотлар экспорт қилган ҳудудларни маълум қилди.

Фарғона (197,1 минг тонна), Тошкент (154 минг тонна), Самарқанд (127 минг тонна), Хоразм (103 минг тонна) ва Сурхондарё вилояти (99 минг тонна) вилоятлари ҳудудлар орасида экспорт бўйича етакчи.

Кейинги ўринларда Андижон вилояти (78,6 минг тонна), Тошкент шаҳри (67,5 минг тонна), Наманган (67 минг тонна), Жиззах (66 минг тонна), Бухоро (52 минг тонна), Сирдарё (35 минг тонна) ва Қашқадарё вилоятлари (29 минг тонна).

Аввалроқ Ўзбекистон Сибирга 200 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини юбориши хабар қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!