Ўзбекистон, АҚШ ва Афғонистон ўртасида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон, АҚШ ва Афғонистон ўртасида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди

2019 йилнинг 9 декабрь куни «Осиё юраги – Истанбул жараёни» форумининг саккизинчи вазирлар конференцияси доирасида Ўзбекистон, АҚШ ва Афғонистон делегациялари раҳбарларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

ТИВ хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев, АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Эллис Уэллс ва Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Идрис Замон бошчилигидаги делегациялар иштирок этди.

Уч томонлама учрашув чоғида Марказий Осиё мамлакатлари ва Афғонистон ўртасидаги савдони кенгайтириш, Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кўмаклашиш, шунингдек, ушбу давлатни минтақавий интеграцион жараёнларига жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Афғонистон ҳукумати ва халқаро ҳамжамиятга тинч сиёсий жараённи илгари суриш, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклаш ва Афғонистонни Марказий Осиё минтақасига интеграциялашувига кўмаклашиш бўйича президент Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатини АҚШ ва Афғонистон томонлари юқори баҳоладилар.

Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларини янада чуқурлаштириш бўйича ҳамкорлик йўлларини муҳокама қилиш, шунингдек, ушбу ҳамкорлик жараёнида муайян лойиҳаларни моддий-техник рағбатлантириш имкониятларини кўриб чиқиш учун ушбу уч томонлама маслаҳатлашувларда доимий тус беришга келишиб олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!