9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Киночилар уйида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан "Cinema of Central Asia" студияси томонидан суратга олинган "Ўзбек қизи" бадиий фильмининг илк катта премьераси бўлиб ўтди.
Ушбу фильм ўтган асрнинг 1941-1945 йилларида бўлиб ўтган Иккинчи жаҳон уруши йилларида иштирок этган ўзбек хотин-қизларининг жанг майдонларида кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақида ҳикоя қилади.
Маълумотларга кўра, Иккинчи жаҳон уруши даврида аёлларни урушга сафарбар этиш бўйича ҳукумат қарори эълон қилинган. Мазкур ҳужжат асосида 1942 йилнинг 1 майидаёқ Ўзбекистондан 448 нафар аёл Қизил армия сафига сафарбар этилган. Шу йил охирига келиб эса бир минг 600 нафар ўзбек аёллари урушга юборилиб, жанг майдонларида душманга қарши курашда катта жасорат кўрсатган. Архив ҳужжатларининг гувоҳлик беришича, булар асосан 19 ёшдан 26 ёшгача бўлган аёллардир. Улар орасида душман билан юзма-юз туриб, жанг олиб борган Зебохон Ғаниева, Раҳима Алимова, Азизахон Қаландарова, Шарофат Эшонхўжаева, Сора Шукурова, Хосият Усмонова, Роза Иброҳимова, Саломат Сангидова, Собира Мажидова сингари хотин-қизлар фахр билан тилга олинади.
Фильм сценарий муаллифлари Бахтиёр Абдуғофур, Игор Костейченко ва Мансур Абдухолиқов, постановкачи режиссор Акбар Бектурдиев, операторлар Ҳусан Алижонов ва Максим Куровский, монтаж устаси Хуршид Алихўжаев, бош продюсер Фирдавс Абдухолиқов.
Фильмда ролларни Айсанем Юсупова, Феруза Саидова, Йигитали Мамажонов, Олег Тактаров, Лапаницин Сергей, Милана Иванова ва бошқалар ижро қилган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Баёнотга кўра, мазкур лойиҳа АҚШни ҳар қандай ракеталар таҳдидидан ҳимоя қилиш мақсадида “ҳеч қандай чегарасиз, глобал, кўп даражали ва кўп соҳали” ПРО (ракеталарга қарши мудофаа) тизимини яратишни кўзда тутади.
Ҳиндистон Покистон билан муносабатлардаги кескинлашувни хохламайди, аммо агар Исломобод томонидан ҳарбий ҳужум қилинса, жуда қаттиқ жавоб беришини билдирди.
Маълумотларга кўра, у бир неча соат олдин қўлга олинган ва ҳозирда полиция ҳибсхонасида. Қайд этилишича, Лилит Агекянга адвокати ва онаси билан учрашишга рухсат берилмаган.
Расмийлар ислоҳотни 2026 йил 1 январдан бошлашни режалаштирмоқда, гарчи аввалги ҳукумат комиссияси бундай ўзгаришлар маҳкумларнинг реабилитациясига хавф туғдириши ва ҳар йили 7 миллиард Швеция крони (тахминан 650 миллион доллар)гача қўшимча харажатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирса ҳам.
Европа Иттифоқи АҚШ президенти Дональд Трампнинг тариф сиёсатини жавобсиз қолдирмаслик учун АҚШ маҳсулотларига янги бож солиқлари жорий этилиши мумкин бўлган товарлар рўйхатини тузди. Бу ҳақда Politico нашри хабар берди.
Наманганда адвокат Б.Болтаевга нисбатан ички ишлар ходими томонидан таҳдид ва босим бўлгани ижтимоий тармоқларда муҳокама марказига айланди, деб ёзмоқда инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятидан З.Мирзахмедов.
Маълум қилинишича, оҳангаронлик 20 ёшли йигит ҳудудий ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, Telegram орқали аккаунт сотиб олиш мақсадида номаълум шахснинг банк картасига 9 млн сўм пул ўтказганини айтган.
Америкалик собиқ разведка ходими Скотт Риттер Х ижтимоий тармоғида АҚШ президенти Доналд Трампни Россияга ҳасад қилишда ва мамлакат Ғалаба кунини нишонлашга эътибор қаратаётганликда айблади.
АҚШ 2025 йил май ойида энг янги Б61-13 термоядровий бомбасининг биринчи намуналарини чиқаришни кутмоқда, деди Энергетика департаменти қошидаги Миллий ядро хавфсизлиги бошқармаси директори вазифасини бажарувчи Тереза Роббинс, унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости .
Сурия ва Исроил Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) томонидан ташкил этилган алоқа канали ёрдамида билвосита музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Reuters хабар берди.
Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.
Россия президенти ўз ҳокимиятининг 25 йиллигига бағишланган ҳужжатли фильмда НАТОнинг Руминия ва Болгариядаги Америка ҳарбий базалари мавжудлиги Украинадаги урушга сабаб бўлганини таъкидлади.
“Аэрофлот” 7 май куни Москвадан учадиган 52 та рейсни ва Москвага йўналган яна 54 та рейсни бекор қилди, бу ҳақда компаниянинг онлайн таблосида эълон қилинди.