Ўзбек олими Альфред Нобель номидаги мукофот билан тақдирланди

Ўзбек олими Альфред Нобель номидаги мукофот билан тақдирланди

Ўзбекистонлик олим, техника фанлари доктори, профессор, академик Абдурашид Ҳасановнинг меҳнатлари халқаро миқёсда эътироф этилди.

Унинг маънавий-маърифий, илм-фан соҳаси ривожига қўшган улкан ҳиссаси Россия Фанлар Академияси томонидан таъсис этилган Альфред Нобел номидаги медалга лойиқ деб топилди. Кеча Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида Абдурашид Ҳасановга мазкур медал тантанали равишда топширилди. Шунингдек, мазкур тадбирда академик Абдурашид Ҳасанов муаллифлигида чоп этилган китоблар ҳам юқори баҳоланди.

Manba: xs.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!