Ўйиндан ўқ чиқди. Андижонда йигит ўртоғини бўғиб ўлдирди

Ўйиндан ўқ чиқди. Андижонда йигит ўртоғини бўғиб ўлдирди

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти судида қотиллик жиноятига қўл урган Дониёр Аҳмадалиевга ҳукм ўқилди. У Узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
 
2017 йил 14 октябрь куни Марҳамат тумани ИИБга туманнинг “Тўлға” МФЙ ҳудудидаги “Қоратепа” қишлоғида яшовчи 1997 йил туғилган Омадбек Юсупов ўлдириб кетилгани ҳақида хабар берилган.
 
Ушбу маълумот келгач, ИИБда тезкор тергов гуруҳи тузилиб воқеа жойига чиқилган. Воқеа жойида Омадбек Юсупов қасддан ўлдирилгани маълум бўлган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши очилган ва тергов ҳаракатлари бошланган.
 
Тергов натижасида Омадбек Юсуповни унинг ўртоғи 1991 йил туғилган Дониёр Аҳмадалиев қасддан ўлдиргани маълум бўлган. Қотилликка икки ўртоқ ўртасидаги гаров сабаб бўлган.
 
Омадбек ва Дониёр футбол ўйинлари устида гаров боғлаган. Мағлуб ғолибга 600 АҚШ доллари беришига келишилган. Гаровда Дониёр ютқазган, аммо шароити бўлмагани учун пулларни бера олмаган. Омадбек эса пулларни сўраб, ўртоғининг ҳол-жонига қўймаган.
 
Воқеалардан уйидагилар хабар топишидан ҳавотирга тушган Дониёр Омадбекни арқон билан бўғиб ўлдирган. Ўйиндан ўқ чиқди деганлари шу бўлса керак-да.
 
Тергов якунлангач, иш судга юборилган. Суд Дониёр Аҳмадалиевга 18 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. У жазони умумий тартибдаги колонияда ўтказади.

Manba: qalampir. com


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!