«Урганч–Хива» пулли йўлидан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди
"Урганч–Хива" пулли автомобиль йўлидан фойдаланишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди
Адлия вазирлиги "Урганч–Хива" пулли автомобиль йўлидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3949, 2026 йил 30 сентябрь).
🔰 Унга кўра:
📢 оператор йўлдан фойдаланиш бошланишидан олдин тарифлар, тўлов усуллари ҳамда муқобил бепул йўл ҳақидаги маълумотларни эълон қилади;
📄 пулли йўлдан фойдаланиш оператор ва фойдаланувчи ўртасидаги оммавий шартнома асосида амалга оширилади;
💳 тўловлар электрон шахсий ҳисоб, тўлов пункти ёки кечиктирилган тўлов усули орқали амалга оширилади;
💰 йўлдан фойдаланиш учун тўлов миқдори транспорт воситаси тоифасига қараб, Транспорт вазирлиги томонидан белгиланган энг юқори миқдорлардан ошмаган ҳолда оператор томонидан белгиланади;
🔎 фойдаланувчи тўлов тарихи ва қарздорлигини текшириш, нотўғри ҳисобланган Ñ