Ўқитувчилар энди битта журнал билан ҳужжат тўлдиради

Ўқитувчилар энди битта журнал билан ҳужжат тўлдиради

«Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га ўзгартириш киритилди.

Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, бу ўқитувчиларнинг педагогик юкламасини оптималлаштириш, уларни асосий юкламадан ташқари бошқа ҳисоботлар ва ортиқча қоғозбозлик ишларидан озод қилиш ҳамда педагогиканинг мазмунига кўпроқ вақт ажратишлари мақсадида амалга оширилди.

Бунда, умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари томонидан юритиладиган ҳужжатлар сони биттагача (синф журнали (жумладан, электрон равишда kundalik.com тизими орқали) қисқартирилди.

Бу ўқитувчиларга асосий эътиборини дарс машғулотларини янада қизиқарли қилиб ўтишга қаратиши учун шароит яратади.

Барча мактабларда фанлар бўйича тақвим мавзуий режаларини бир хиллаштириш мақсадида, эндиликда тақвим мавзуий режалар Республика таълим маркази томонидан тасдиқланади ва ўқув йили олдидан вазирликнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.

Давлат дастурига мувофиқ ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилиши кутилаётган «Миллий ўқув дастури»нинг асосий компонентлари доирасида барча фанлардан «Ўқитувчи китоби»ни жорий этилиши мактаб ўқитувчиларининг дарс ишланмаси (конспект)нинг ўрнини тўлдиради.

“Эндиликда ўқитувчиларимиз яратилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда таълим сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратадилар деган умиддамиз.

Босқичма-босқич ўқитувчилар ва мактаб жамоаси фаолияти ҳужжатларни тўлдиришига қараб эмас, балки мактаб битирувчиларининг ҳаётда муваффақиятга эришишлари билан баҳоланишга ўтилади”, - дейилади вазирлик хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!