ЎҚИШГА КИРИТИШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИБ КЕЛГАН “БУНКЕР” АНИҚЛАНДИ

ЎҚИШГА КИРИТИШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИБ КЕЛГАН “БУНКЕР” АНИҚЛАНДИ

Ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан, Олий ўқув юртларига ўқишга киритишни ваъда қилиб, шу иш билан шуғулланиб, “Бункер” ташкил қилган гуруҳ фош этилди.

Олий ўқув юртларига қабул жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш, таълимдаги коррупция ва порахўрликнинг олдини олишга ҳам астойдил киришилганига қарамай, “ўқишга киритиб қўяман, тестни ҳал қилиб бераман”, деган ва шу орқали мўмай пул ишлаб олиш илинжидаги учарлар ҳали-ҳануз учраб турибди.

Ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан, Самарқанд вилоятида ҳам айнан шундай мақсадда “Бункер” ташкил қилган фирибгарларнинг бир гуруҳи қўлга олинди.

Бу воқеанинг тўлиқ тафсилотлари бугун, 9 август куни соат 21:00 да “O`zbekiston24” телеканалининг “Axborot” кўрсатувида намойиш этилиши айтилмоқда.

Manba: uznews.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!