"Улар ёрдам беришда давом этадими?" Киев Жонсоннинг истеъфосидан хавотирда

"Улар ёрдам беришда давом этадими?" Киев Жонсоннинг истеъфосидан хавотирда

Украина Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг истеъфога чиқишидан хавотирда, деди киевлик сиёсатчи Инна Совсун Daily Mail нашрига.

"Украинада одамлар жуда хавотирда. Мен Борис Жонсон фаолиятига турлича баҳо беришини тушунаман, аммо ҳозир биз Ғарб сиёсатчиларига фақат бир нуқтаи назардан қараймиз: Украинани қўллаб-қувватлаш даражаси. Бунда. Албатта, Жонсон ажойиб дўст эди" - деди у.

Совсуннинг сўзларига кўра, мамлакатда Лондон собиқ ҳукумат раҳбарининг ишини давом эттирадими ёки йўқми, деган шубҳалар катта.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!