29 ноябрга ўтар кечаси Украина дронлари Ростов вилоятига оммавий ҳужум уюштирди, деди вилоят раҳбари вазифасини бажарувчи Юрий Слюсар.
Унга кўра, ҳужумда 30 та дрон иштирок этган. Оқибатда бир қанча аҳоли пунктларидаги турар-жой бинолари шикастланган, саноат объекти ҳам ёниб кетган.
«Каменский туманида авария-қутқарув бўлинмалари саноат объектидаги йирик ёнғинни ўчирмоқда. Жами 109 киши ва 38 та техника жалб этилган», — деб ёзган Слюсар ўзининг телеграмдаги каналида, гап қайси объект ҳақида кетаётганини айтмаган ҳолда.
Шот ва ВЧК-ОГПУ телеграм каналлари хабарига кўра, Каменск-Шахтинский яқинидаги нефть базасида ёнғин чиққан. «Бу Ростов янгиликлари» Телеграм-каналининг аниқлик киритишича, гап шу йилнинг август ойи охирида Украина дронлари ҳужум қилган Атлас нефть базаси ҳақида кетмоқда.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.
Россиянинг “Рособоронекспорт” давлат компанияси Эронга уч йил давомида — 2027 йилдан 2029 йилгача, 500 та “Верба” зенит-ракета мажмуаси ва 2,5 мингта 9М336 ракеталарини етказиб беради
Улар Юнусобод туманидаги тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган, ҳозирда тақиқда турган 2 гектар нотурар ер майдони учун 200 минг олаётганда қўлга олинган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
БМТ ҳузуридаги Атом энергияси бўйича комиссия маълумотига кўра, Эрон номаълум жойда 9 450 килограмм (20 833 фунт) юқори даражада бойитилган уран сақламоқда.
Эммануэль Макрон Европа Иттифоқининг Жанубий Америка билан тузилган Меркосур савдо келишувини «вақтинча» амалга жорий этиш қарори «ёмон сюрприз» бўлганини билдирди.
АҚШнинг Эронга ҳужум қилиш хавфи туфайли Қуддусдаги АҚШ элчихонаси ўз ходимларини Исроилни тарк этишга чақирди. Элчи Майкл Хакаби тегишли хатни эълон қилди, деб хабар беради The New York Times.
Каппадокиянинг марказида жойлашган тарихий Ортаҳисар қишлоғи Халқаро Cittaslow (Секин шаҳарлар) тармоғига расман аъзо сифатида қабул қилинди. Узоқ ва пухта тайёргарлик жараёнидан сўнг Ортаҳисар рекорд даражадаги балл тўплаб, барқарор шаҳар ривожи ҳамда бетакрор маданий меросини асраб-авайлаш борасидаги саъй-ҳаракатларида муҳим босқичга эришди. Шаҳарнинг Cittaslow тармоғига қўшилиши билан Туркиядаги секин шаҳарлар сони 29 тага етди.