Украинадаги урушда шу кунгача 231 бола ҳаётдан кўз юмди

Украинадаги урушда шу кунгача 231 бола ҳаётдан кўз юмди

Украина Бош прокурори томонидан берилган баёнотда, ҳужумлар натижасида аксаряти болалар нобуд бўлган вилоятлар Донецк, Киев ва Харков вилоятлари деб топилди.

Россия уруш бошлаган Украинада шу кунгача 231 бола ҳаётдан кўз юмди, 427 бола жароҳатланди.

Украина Бош прокурори томонидан берилган баёнотда, ҳужумлар натижасида аксаряти болалар нобуд бўлган вилоятлар Донетск, Киев ва Харков вилоятлари деб топилди.

Баёнотга кўра, Россия армиясининг бомбардимонлари натижасида мамлакат бўйлаб 1837та таълим муассасаси зарар кўрган, 172таси бутунлай вайрон бўлган.

Украина Бош штаби Россиянинг 24-февралдан 20-майгача бўлган йўқотишлари билан боғлиқ баёнотида, Россия армияси охирги бир суткада яна 200 нафар аскаридан маҳрум бўлганини маълум қилди.

Урушда шу кунгача Россия армиясининг жами 28 минг 700 аскари ҳалок бўлган.

Россияга тегишли 204та самолёт, 168та вертолёт, 1263та танк, 3 минг 90та зирҳли транспорт воситаси, 596та артиллерия, 200та ракетага қарши мудофаа тизими ва 93та ҳаво мудофаа тизими йўқ қилинган.

Шунингдек, Россия кучларига тегишли 2162 та автомобил, 13 та кема ва енгил тезюрар қайиқ, 460та учувчисиз учиш аппарати, руслар томонидан учирилган 103 та қанотли ракета Украина ҳаво мудофаа бўлинмалари томонидан уриб туширилган.

Россия Мудофаа вазирлиги томонидан 25-март куни берилган баёнотда, Украинада 1351 нафар рус аскари ҳалок бўлгани маълум қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!