Украинада Patriot тизимларини ишлаб чиқариш учун йиллар керак бўлади

Украинада Patriot тизимларини ишлаб чиқариш учун йиллар керак бўлади

Украина ўз ҳудудида Patriot ҳаво мудофаа тизимларини ишлаб чиқаришни бошлаши учун ҳали кўп вақт талаб этилади. Бу ҳақда Military Watch Magazine (MWM) хабар берди.

«Синов тариқасида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун камида 12—24 ой вақт кетади, сезиларли ҳажмларга эришиш учун эса бундан анча кўпроқ вақт талаб қилинади», — дейилади нашр мақоласида.

Муаллифларнинг таъкидлашича, ракета-тутувчиларни яратиш учун Украинада ишлаб чиқарилмайдиган техник жиҳатдан мураккаб бутловчи қисмлар талаб этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!