Украина ва Россия ўртасидаги уруш оқибатлари қандай бўлади?

Украина ва Россия ўртасидаги уруш оқибатлари қандай бўлади?

Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) собиқ раҳбари Игорь Смешконинг «112 Украина»телеканалига берган интервьюсида маълум қилишича, Украина армияси россиялик ҳарбийлар эҳтимолий ҳужумига «бардош беролмайди».

Смешконинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда Украина иқтисодиётда ёки ҳарбий саноатда «муваффақиятларини кўрсата олмайди».

«Ҳа, ҳозир Донецк ва Луганскда бизга қаршилик кўрсатаётган гуруҳларга нисбатан қатъий туришимиз мумкин», - деди УХХ собиқ раҳбари.

Бироқ, Смешконинг таъкидлашича, агар «назарий жиҳатдан» Россия Украинага ҳужум қилса, мамлакат армияси «бардош беролмайди».

Шунингдек, унинг билдиришича, Украина ҳарбий бюджетлари «шаффоф эмас» ҳамда катта миқдордаги сарф-харажатлар (ЯИМдан 5,3%) фонида пуллар айнан нимага кетаётгани номаълумдир.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!