Украинанинг коррупцияга қарши идоралари Олий Рададаги фракциялардан бирининг раҳбари айрим қонун лойиҳалари бўйича овоз бериш эвазига бир қатор халқ депутатларига ноқонуний келишувлар таклиф қилгани фош этилганини эълон қилди. Расмий баёнотда сиёсатчининг исми очиқланмади.
“Украинская правда” ва “Бабел” нашрлари манбалари, шунингдек, Олий Рада халқ депутати Алексей Гончаренконинг маълум қилишича, гап Юлия Тимошенко ҳақида кетмоқда.
Маълумотларга кўра, Киев шаҳрида Тимошенконинг “Баткившина” партияси офисида тинтув ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирча Юлия Тимошенко ва “Баткившина” партияси мазкур иш юзасидан расмий изоҳ бермаган.
Юлия Тимошенко 2005 йилда, шунингдек, 2007–2010 йилларда Украина бош вазири лавозимида фаолият юритган. 2011 йилда у Россия билан газ шартномаларини тузишда хизмат ваколатларини суиистеъмол қилганлик айби билан 7 йилга озодликдан маҳрум этилган, 2014 йил феврал ойида эса озодликка чиқарилган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Капитолий тепалигидаги Олий суд бино олдида Трампга қарши намойишчилар тўпланган, зал ичида эса хавфсизлик чоралари одатдагидан сезиларли даражада кучайтирилган.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.