Украина Россияни Францияда намойишларни уюштиришда айблади

Украина Россияни Францияда намойишларни уюштиришда айблади

Украина хавфсизлик хизмати Россия махсус хизматларини Францияда тартибсизликларни уюштиришда айблади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Мамлакат хавфсизлик хизмати Парижда олинган суратни бунинг исботи деб ҳисоблайди. Унда Донецк халқ республикаси байроғини ушлаб турган сариқ нимчадаги (ноябрдан буён давом этаётган намойишлар рамзи) икки киши акс этган. Хавфсизлик хизмати суратда Донбасс билан алоқадор икки киши акс этганлигини таъкидламоқда.

Украина хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, улардан бири — Сорлин Фабрис, «Катехон» таҳлилий марказининг аъзоси. Марказ раиси — россиялик бизнесмен Константин Малофеев, «Царьград» православ телеканалининг асосчиси. Шунингдек, суратда «Stratpol стратегик таҳлили Европа маркази» асосчиси Ксавье Моро борлиги таъкидланмоқда. Бундан ташқари, у «Шарқ Франция — Донбасс бирдамлик» ташкилотининг функционери ҳисобланади. Ташкилот эса гўёки Россия махсус хизматларига бўйсунади. Жаноб Моро — 2013 йилдан буён Россия фуқароси.

Украина хавфсизлик хизмати Россия махсус хизматлари юзлаб европалик радикалларни ёллаб, уларни Қрим ва Донбассдаги «сохта сайловларга» кузатувчилар ниқоби остида олиб чиққанлигини маълум қилади. Ҳозирда бу радикаллар Европада амал қила бошлаганлиги таъкидланади.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!