Украина президенти Шевченкони мустақил маслаҳатчи этиб тайинлади

Украина президенти Шевченкони мустақил маслаҳатчи этиб тайинлади

Украина президенти Владимир Зеленский собиқ футболчи Андрей Шевченкони мустақил маслаҳатчи этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади.

“Report” хабарига кўра , қарор Украина президенти девони сайтида эълон қилинган.

Андрей Шевченко Киевнинг “Динамо”, Италиянинг “Милан” ва Англиянинг “Челси” клубларида ҳужумчи сифатида ўйнаган. У 2016 йилнинг июлидан 2021 йилнинг августигача Украина терма жамоасини бошқарган. 2022 йилнинг февралида у Италиянинг “Женоа” клубини тарк этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!