Украина Киркоровга нисбатан таъқиқни олиб ташлади

Украина Киркоровга нисбатан таъқиқни олиб ташлади

Украина россиялик қўшиқчи Филипп Киркоровнинг миллий хавфсизликка таҳдид солаётганига ишонишни тўхтатди. Бу ҳақда РБC-Украина хабар бермоқда.

23 июнь куни Украина Маданият вазирлиги Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) таклифига биноан ижрочини қора рўйхатига қўшди. Киркоровнинг Украина халқ артисти унвонига эга эканлиги Киевда кўриб чиқилмади.

Бироқ, уч кундан сўнг, СБУ номаълум сабабларга кўра вазирликдан Киркоровнинг исмини рўйхатдан ўчиришни сўради.

Қўшиқчи ўзини қора рўйхатга тушганини Украинанинг Россияга нисбатан нафрат билан боғлади. Унинг айтишича, "Агар Киркоров давлатга таҳдид соладиган бўлса, унда давлатга фақат ачиниш мумкин".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!