Туркманистонда мактаб битирувчиси ўзини 9-қаватдан ташлади

Туркманистонда мактаб битирувчиси ўзини 9-қаватдан ташлади

Туркманободда 27-мактаб битирувчиси Камран Мефтиев ўз жонига қасд қилди. Turkmen.news манбаларига кўра, 23 июль куни йигит тўққизинчи қаватдан ўзини ташлаган.

Йигитнинг танишларидан бири унинг ногирон онаси билан ёлғиз яшаганлигини айтди. Улар учун, ҳатто ўзларини боқиш учун ҳам кун кечириш жуда қийин эди ва университетга кириш ҳақида ҳеч қандай гап йўқ эди. Шунингдек, ўғли ва онаси ўртасида кўпинча жанжаллар пайдо бўлган.

Айни дамда суриштирув олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!