Туркманистон президенти коронавирусдан исириқ ёрдамида ҳимояланишга чақирди

Туркманистон президенти коронавирусдан исириқ ёрдамида ҳимояланишга чақирди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳукумат йиғилишида фуқароларга коронавирусдан исириқ ёрдамида ҳимояланишни тавсия қилди, деб хабар беради Tengrinews.

Туркманистон аҳолиси исириқдан мунтазам фойдаланиб келади бу — уларни турли касалликлардан ҳимоялашига ишонишади.

Бердимуҳамедовнинг таъкидлашича, туркманлар минг йиллар давомида турли ёмон иллатлар ва юқумли касалликларга қарши профилактиканинг анъанавий усулларини яратиб, унинг самарадорлигини исботлаб берган. «Бизнинг донишманд ота-боболаримиз анъаналарга риоя қилган: муҳим тадбирлар, масалан, янги уйга кўчиб ўтиш, тўй маросимлари, шунингдек, юқумли касалликлар тарқаладиган йилнинг турли мавсумларида исириқ тутатган», — дейди Бердимуҳамедов.

Давлат раҳбарининг қайд этишича, ҳозирда ҳам исириқдан фойдаланиш анъанаси сақланиб қолган. Унинг сўзларига кўра, исириқ тутуни инсон организмига турли вирусларнинг киришига йўл қўймайди. Туркманистон президентининг фикрича, халқнинг ушбу анъанаси бўйича оммавий тушунтириш ишларини олиб бориш керак.

Таъкидлаш керакки, Туркманистонда коронавирус билан касалланган бирорта фуқаро аниқланмаган. Нашрнинг ёзишича, исириқ тутунининг самарасини тасдиқловчи илмий исбот мавжуд эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!