Туркманистон президенти боулингдаги маҳоратини ҳам намойиш этди (видео)

Туркманистон президенти боулингдаги маҳоратини ҳам намойиш этди (видео)

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Спорт ва туризм миллий институти яқинида қурилаётган янги бинолар билан танишди. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» хабар бермоқда.

Фото: «Олтин аср»

Бош планга кўра, бу ерда институт факультети, 450 ўринли ётоқхона, спорткомплекс, дам олиш зонаси, велотрек ва бассейн қурилади. Шунингдек, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги биноси қурилади.

Бердимуҳамедов мамлакатда бунинг учун барча шароитлар яратилган бўлса ҳам туркманистонлик спортчилар томонидан халқаро мусобақаларда эришилаётган натижалар талабларга жавоб бермаётганини танқид қилди.

Фото: «Олтин аср»

Шундан сўнг у ҳамроҳлари билан Олимпия шаҳарчасига йўл олди. Бу ерда боулинг ўйнаб, тренажёрларда шуғулланди.

Daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!