Туркманистон фуқаролари Туркияда жиноят учун қўлга олинди

Туркманистон фуқаролари Туркияда жиноят учун қўлга олинди

Туркманистон фуқаролари Истанбулда 2 миллион лира (284,6 минг доллар) миқдоридаги ўғрилик учун ҳибсга олинган. Бу ҳақда Туркиянинг Atv телеканали хабар берди.

Туркманистонликлар Эдирне шаҳридан бўлган тадбиркорни тунашди. Ҳужум 5 февраль куни содир бўлган. Жиноятчилар тадбиркорнинг машинаси ғилдиракларини тушириб, мотоциклда унинг орқасидан бир муддат эргашдилар ва кейин уни тўхташга мажбур қилдилар. Эркаклар тадбиркорнинг пулини олиб, ғойиб бўлишди.

12 гумонланувчини ҳибсга олиш 14 февраль куни бир нечта манзилларда амалга оширилди. Маълум қилинишича, тўда аъзолари жабрланувчини узоқ вақт кузатиб боришган, автомобил ва мотоциклларда ҳаракатланишган. Талончилик иккинчи уринишда содир этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!