Туркияда юз берган ўрмон ёнғинлари сабаби текширилади

Туркияда юз берган ўрмон ёнғинлари сабаби текширилади

Туркия полицияси ва разведкаси республика жанубида юз берган ўрмон ёнғинлари сабабларини текширмоқда, деб баёнот берди Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон.
"Бир вақтнинг ўзида турли ҳудудларда юз берган ёнғин сабаблари текширилмоқда. Айниқса, разведка ҳамда полиция кучайтирилган тартибда ишламоқда. Текширув якунлари эълон қилинади. Биз ёнғин ўчоқларини 4-5 та самолёт, 45 та вертолёт билан ўчирмоқдамиз. Россия ва Украина самолётлари ҳам ёрдам бермоқда, яна бир самолёт Озарбайжондан жўнатилган", - деди Эрдўғон журналистларга.

Президентнинг қўшимча қилишича, "ёнғинларни ўчириш билан боғлиқ вазият яхши томонга ўзгармоқда, 57 та ёнғин ўчоғи назорат остига олинди".

Бундан аввал Туркия қишлоқ ва ўрмончилик хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли мамлакат жанубида олтита вилоятда 20 дан ортиқ ёнғин ўчоғини ўчириш давом этаётганини таъкидлаган эди.

Хабарда табиий офат натижасида тўрт киши ҳалок бўлгани ва 183 киши жароҳат олгани айтилмоқда.

Ёнғин Туркиянинг машҳур Бодрум ва Мармарис дам олиш зоналарига етиб келди. Бу ердан одамлар ва меҳмонхоналарда дам олаётган сайёҳлар кўчирилган. Бодрум мэри Ахмет Араснинг РИА Новостига маълум қилишича, айни дамда Бодрум шаҳри атрофида ўрмон ёнғинлари ўчирилган, сайёҳлар меҳмонхоналарга қайтиб келган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!