Туркияда портловчи моддалар бўлган Украина реактив ски учоғи топилди

Туркияда портловчи моддалар бўлган Украина реактив ски учоғи топилди

Туркиядаги пляжлардан бирида Украинага тегишли эканлиги тахмин қилинаётган портловчи моддалари бор реактив ски топилди . Ҳарбийлар топилмани ўрганиб чиқади, деб хабар бермоқда Haber Global .

« Украина ҳарбий-денгиз кучларига тегишли бўлган портловчи моддалар билан тўлдирилган реактив ски Истанбулнинг Чаталжи қирғоғида топилди », — дейилади материалда.

Реактив ски ва ундаги бир нечта камералар, ҳарбий техника ва портловчи моддалар топилгач, қутқарувчилар дарҳол полицияга мурожаат қилишди. «Дастлабки кўрикдан сўнг денгиз транспорти жиноий тергов қилиш учун ҳарбий инспекция пунктига етказилади», — деб ёзади нашр.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!