Туркияда денгиз устига қурилган янги аэропорт очилди

Туркияда денгиз устига қурилган янги аэропорт очилди

Туркия ва Озарбойжон президентлари Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Илҳом Алиев Туркиядаги Риза-Артвин аэропортининг очилиш маросимида қатнашди.

Эрдўған янги аэропортни Туркиянинг фуқаро авиацияси ва транспорт соҳасида охирги 20 йилда эришган ютуқлари кўрсаткичи деб атади.

Унинг сўзларига кўра, Туркияда охирги йилларда аэропортлар сони 26тадан 58тага етди.

"Сўнгги йилларда нафақат янги ҳаво гаванлари қурилди, балки айримлари жорий таъмирланди", - деди у.

Туркия раҳбари беш йил давомида қуриб битказилган Риза-Артвин аэропортига 4,4 млрд турк лираси (284,2 млн доллар) сарфланганини қайд этди.

Ўз навбатида, Алиев "Озарбойжон ва Туркия иттифоқчилар" эканини таъкидлади.

Anadolu агентлигининг хабар беришича, янги аэропорт йилига 3 млн нафар йўловчига хизмат кўрсатади.

Қайд этилишича, "дунёда учиш-қўниш йўлаклари денгиз устида жойлашган аэропортлар сони атиги бешта бўлиб, уларнинг иккитаси Туркияда".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!