Туркия Ўзбекистондаги иккита конда олтин қазиб олади

Туркия Ўзбекистондаги иккита конда олтин қазиб олади

Туркиянинг Tasaypi компанияси ва Ўзбекистон Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 25 октябрь куни Самарқанд вилоятида иккита олтин конини ўзлаштириш бўйича битимни имзолади. 

Келишувга мувофиқ, томонлар Галабулоқ ва Қуштепа конларида биргаликда геологик разведка ва ўзлаштириш ишларини олиб боради.

Туркия компанияси тўрт ой давомида объектларда тасдиқлаш учун бурғилаш ишлари, техник регламентни ишлаб чиқиш учун тестлар ўтказиб, конни ўзлаштириш бўйича лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқади.

Ижобий натижалар асосида томонлар олтин конини ўзлаштириш бўйича ҳамкорлик шакллари ва шартларини келишиб олади.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги қарорида келтирилган маълумотларга кўра, Галабулоқ ва Қуштепа конларида олтин-кварц ва олтин-сульфид-кварц рудаларининг прогноз захиралари 5,9 тоннага яқинроқни ташкил этади. Ҳукумат қарорида прогноз захиралари 151 тонна олтин ва 1200 тонна кумушни ташкил этувчи 31 та истиқболли майдонча ва 12 та қимматбаҳо металл конлари тасдиқланган.

Май ойида Давлат геология қўмитаси ҳамда Туркиянинг Энергетика ва табиий ресурслар вазирлиги Жиззах ва Навоий вилоятларида учта истиқболли олтин руда майдонини ўрганиш бўйича битимни имзолаган эди. Геологик разведка ишларининг жорий йилда бошланиши кутилмоқда. Туркия томони лойиҳага 5 млн доллар йўналтиришни режалаштирмоқда.

Manba: sof. uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!