Туркия ўзининг нодир ер элементларини АҚШга беришни режалаштирмаган, аксинча, биз атом энергетикаси бўйича шартнома имзоладик, деди мамлакат энергетика ва табиий ресурслар вазири Алпарслон Байрактар.
"Биз АҚШга ҳеч қандай нодир ер элементларини бермадик. Биз ядро энергетикаси бўйича шартнома имзоладик. Агар нодир ер элементлари ҳақида гапирилганда, буни ошкор қилган бўлардик. Хавотирга ўрин йўқ", - дея таъкидлади вазир.
Байрактар, шунингдек, Туркияда қазиб олинган нодир ер элементлари АҚШга сотилгани ҳақидаги даъволарни ҳам рад этди.
Бироз олдин Туркиянинг Анқарадаги элчиси Томас Барак Сенат Ташқи алоқалар қўмитасида сўзлаган нутқида Туркиянинг ҳали тўлиқ ўзлаштирилмаган нодир ер элементлари захираларини “стратегик имконият” деб атаган эди.
"Биз Бейликовда 694 миллион тонна нодир ер элементларини топдик. Мамлакатимиз бу соҳада дунёдаги етакчи бешликка киради. Биз бу борада фаол ишлаяпмиз ва тажриба заводини қуриш ниятидамиз", - дея вазирнинг сўзларидан иқтибос келтиради Туркия газетаси.
Эскишеҳир вилоятидаги Бейликова тумани 694 миллион тонна нодир металлар заҳиралари аниқланган. Бу дунёдаги иккинчи энг йирик заҳиралар ҳисобаланади. Энг йирик - 800 миллион тоннага баҳоланган захиралар эса — Хитойда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бу ҳақда Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский альянс ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги йиғилиши якунлари бўйича журналистларга маълум қилди.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.