Туркия Сурияда янги ҳарбий операциялар ўтказишга тайёрланмоқда

Туркия Сурияда янги ҳарбий операциялар ўтказишга тайёрланмоқда

Туркия Сурияда янги ҳарбий операциялар ўтказиш бўйича тайёргарликнинг охирги босқичида турибди, деди мамлакат президенти Ражаб Таййип Эрдўған.

"Биз "Фрот қалқони" ва "Зайтун шохи" операциялари орқали барқарорлик таъминланган Суриядаги ҳудудларга янги ҳудудларни қўшишга тайёргарликнинг сўнгги босқичида турибмиз. Яратганнинг ёрдами билан яқин келажакда янги ҳудудларни озод қилиб, уларнинг хавфсизлигини таъминлаймиз. Биз хавфсизликни таъминлаган жойларга мамлакатимиздан қайтиб борганлар сони чорак миллион кишига етди", — дея иқтибос келтирди Эрдўғаннинг сўзларидан Anadolu агентлиги.

Туркия армияси 2016 йил августда "Ислом давлати" террорчилик гуруҳи жангариларига қарши "Фрот қалқони" операциясини бошлаганди. Сурия мухолифати иштирокида Сурия шимолидаги Жараблус шаҳри ва Ал-Боб шаҳарлари қўлга киритилди. Туркия бош вазири Бинали Йилдирим 2017 йил март ойи охирларида операция муваффақиятли якунланганини эълон қилди.

20 январь куни Туркия қуролли кучлари бош штаби Суриянинг Африн шаҳридаги курд тузилмаларига қарши "Зайтун шохи" операциясини бошлаганини билдирди. Туркия билан биргаликда у ерда "Сурия озодлик армияси" (СОА) жангчилари ҳам ҳаракат қилди. Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўған 18 март куни Африн шаҳри турк армияси ва СОА назоратига ўтганлигини маълум қилди.

Сурия ҳукумати Туркиянинг Африндаги ҳаракатларини қоралади ва бу ҳудуд Суриянинг ажралмас қисми эканлигини билдирди.

Manba: kun.uz

 

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!