Туркия космосга аёл кишини учирмоқчи

Туркия космосга аёл кишини учирмоқчи

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркиядан биринчи бўлиб аёл кишининг космосга учишига хоҳиш билдирди, деди мамлакат саноат вазири Мустафо Варанк.

"Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған космосда Туркиянинг биринчи фуқароси аёл киши бўлишини ёқлади, - деди вазир Анадолу агентлигининг давра суҳбати пайтида. - Биз ушбу миссия учун мамлакатнинг энг муносиб фуқаросини орбитага учирамиз".

Варанк Туркия космик агентлиги "технологик ривожланишнинг янги даражасига чиқиш ва космик иқтисодиёт имкониятларини очиш"га ёрдам берадиган дастур ишлаб чиққанлигини таъкидлади.

Аввалроқ, Эрдўған Анқара космик соҳани ривожлантириш доирасида 2023 йилгача Ойга қўнадиган космик кемани юборишни ният қилганини айтганди. Бундан ташқари, Эрдўған, ҳарбий ва фуқаролар эҳтиёжи учун янги сунъий йўлдошлар учириш, сунъий йўлдош навигация тизимини ривожлантириш, сунъий йўлдошлардан фойдаланган ҳолда метеорологик маълумот олиш, Ердан космик объектларни кузатишни такомиллаштириш, космик саноатни ривожлантириш ва космик саноат учун кадрлар тайёрлаш режалаштирилганини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!